Табиат иллузияси. Камалаклар аслида думалоқми?
Бу қизиқ
−
27 Апрель
3453Кучли момақалдироқдан сўнг, тинчлантирувчи осмонни кесиб ўтган ёй шаклидаги рангли камалакни кўриш барча учун ёқимли. Аммо биз болаликдан тасвирий санъат дарсларида чизган осмонни камондек кесиб ўтувчи ярим айлана камалак аслида бундай шаклга эга эмаслигини билармидингиз?
Камалакларнинг шакли аслида тўлиқ доирадир. Аммо биз унинг ярмини кўрамиз, холос. Чунки улар қисман ер ва уфқ томонидан тўсиб қўйилади. Уни бутун думалоқ шаклида кузатиш учун юқорига кўтарилиш керак.
Одамлар ер сатҳида турган вақтида доиранинг пастки қисмини кўра олмайди. Чунки камалакнинг уфқ остидаги қисми тўсилиб қолади.
Агар қуёш уфқдан 42 даражадан юқори бўлса, ердаги кузатувчилар учун камалакнинг бирон бир қисмини кўриш имконсиз бўлади. Аммо ёмғирли ёки туманли кунларда самолёт йўловчилари ва учувчилар вақти-вақти билан тўлиқ думалоқ камалакларни кўради.
Камалакнинг шакли ҳақидаги бундай назария одатий суратдаги стереотипга ишонадиганлар учун ишончсиз кўринади. Аммо 2013 йилда фотограф Колин Леонҳарднинг Австралиядиги Коттесло пляжи бўйлаб учган вақтда олган сурати ушбу шубҳаларга якун ясайди. Бу фотосуратда думалоқ қўш камалак тасвирини кўриш мумкин.
Юмалоқ камалакларни самолётда учиб кетаётганда ва баланд тоғ чўққиларига чиққанда кўриш мумкин.
LiveБарчаси