Танзила Норбоева Венгрия Президенти билан учрашди

Жамият

image

Будапешт шаҳрига расмий ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан учрашди. Бу ҳақда бугун, 3 декабрь куни Сенат матбуот хизмати хабар берди. 

Мулоқот аввалида икки мамлакат орасидаги ҳамкорликнинг сўнгги йилларда сезиларли жадаллашгани ҳамда ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлар стратегик шериклик даражасигача ошгани таъкидланган. 

Икки мамлакат халқларини бир-бирига боғлаб турувчи тарихий, анънавий, маданий қадриятларнинг муштараклиги давлатларо алоқларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилган. 

Шунингдек, томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамда мамлакат ишбилармон доиралари орасидаги савдо алоқаларини янада ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган. 

Мулоқот чоғида 2026 йил “Ўзбекистон ва Венгрия орасидаги маданият, фан ва инновациялар йили” деб эълон қилингани ҳам қайд этилиб, томонлар икки давлатда қатор йирик тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фикр алмашган.

Шу билан бирга, парламентлараро муносабатларни изчил ривожлантириб бориш ҳамда давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилган. 

Қайд этиш жоиз, кеча, 2 декабрь куни Танзила Норбоева Будапештда Қаҳрамонлар майдонидаги номаълум аскар ёдгорлиги пойига гул қўйди ҳамда Венгрия халқининг озодлик учун курашган ҳимоячилари хотирасига ҳурмат бажо келтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Будапешт Тамаш Шуйок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг