Тасодифий видео ортидан ўзбекистонлик муҳожир интернет юлдузига айланди (видео)

Бу қизиқ

image

Тасодифий олинган видео, асли ўзбекистонлик, Латвияда ишлаб юрган курьернинг машҳур бўлиб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақида "Rus.LSM.Lv" телеканали  хабар берди.

Ўқишдан бўш пайтларида Ригада вольт етказиб бериш хизмати курьери бўлиб ишлаб юрган ўзбекистонлик йигитнинг пианино чалаётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳасан Азларов кафеда буюртмасини  кутаётган вақтда пианинода мусиқа чала бошлаган.

Ушбу жараён унинг ижросидан завқланган кафе мижозларидан бири томонидан суратга олиниб, ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойланган. Тез орада видео кўпчиликка тарқалиб, томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлган.

Ҳасан Азларов "Rus.LSM.Lv" телеканалига берган интервьюсида у 7 ёшидан пианино чалишни бошлаганини, сўнг қизиқиши туфайли Тошкентдаги Глиэр номидаги мусиқа билим юртида таҳсил олганини айтиб ўтган. Айни пайтда магистратурада ўқиш учун Латвияга келган ва бўш вақтида курьерлик қилади.

Кутилмаган машҳурликдан сўнг, Ҳасан Азларовга Ригадаги ресторанлардан бирида пианиночи бўлиб ишлаш таклифи тушган. Бу орқали у ўзи севган иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ўзбекистонлик муҳожир интернет юлдузи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар