Том Круз коинотда тўй қилмоқчи

Олам

image

63 ёшли америкалик актёр, каскадёр, кинорежиссёр, сценарист Том Круз ўзидан 26 ёш кичик модель Ана де Армас билан бўлажак тўйини адреналинга бой тарзда, каскадёрлар каби экстремал ўтказиш ниятида. Бу ҳақда “Muthrubhumi” нашри хабар берди.

Инсайдерларга кўра, жуфтлик сувости маросими, парашютда сакраш, ҳаттоки коинотга учиш ҳақида ўйламоқда. Машҳурлар ҳали расман унаштирилмаган бўлса ҳам, 63 ёшли Круз аллақачон тўй тафсилотларни режалаштирмоқда. У, айниқса, Ердан ташқарида турмуш қурган биринчи жуфтлик бўлиш ғоясини илгари сурмоқда.

 “Улар таваккал қилишни яхши кўради, шунинг учун тўй имкон қадар ноанъанавий бўлиши керак”, деб таъкидлайди манба.

Маьлумот учун, Круз ва де Армас 2025 йил бошида учрашишни бошлаган ва июль ойида Вермонтга қўшма саёҳат чоғида ишқий муносабатларини тасдиқлаган. Бу Томнинг Мими Рожерс, Николь Кидман ва Кэти Холмс билан бўлган турмушидан кейин тўртинчи никоҳи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда Эрон сўнгги монархининг набираси Имон Паҳлавий Нью-Йоркдаги шахсий тўй маросимидан сўнг яҳудий америкалик тадбиркор Брэдли Шерманга Парижда турмушга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй Том Круз Ана де Армас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг