Тошкент вилоятидаги маҳаллалар сони қисқарди

Жамият

image

Тошкент вилоятида маҳаллалар сони 142 тага қисқарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятда мақбуллаштирилган маҳаллалар чегараларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Давлат кадастрлари палатаси ва Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармалари томонидан вилоят ҳудудидаги маҳаллалар сонини оптималлаштириш бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.

Унга кўра, маҳаллалар сони 142 тага қисқарди, 178 та маҳалла чегараларига ўзгартиришлар киритилди. Вилоят бўйича жами мавжуд маҳаллалар сони 883 та бўлган.

Сессияда давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ушбу масала юзасидан берган ҳисоботи кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан мақбуллаштирилган маҳаллаларнинг чегаралари тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳри кенгайтирилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент маҳалла Халқ депутатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг