Тошкентда байрамда метро ва автобус қай тартибда ишлаши маълум қилинди

Жамият

image

Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент метрополитени ҳамда шаҳар автобус йўналишлари ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

Метро ҳаракати:

Байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади;

2025 йил 31 декабрь ва 2026 йил 2 январь кунлари – метро поездлари шанба куни жадвали асосида ҳаракатланади;

2026 йил 1 январь куни – метро поездлари якшанба куни жадвали бўйича қатнайди;

5 январь (душанба) – иш куни бўлиб, метро ҳаракати одатий иш куни жадвали асосида ташкил этилади.

Автобус йўналишлари ҳаракати:

Янги йил байрами муносабати билан 2025 йил 31 декабрь куни шаҳар автобус йўналишларида қатновлар соат 01:00 га қадар амалга оширилади;

2026 йил 1 декабрдан 2026 йил 4 январь кунига қадар шаҳар автобус йўналишларида қатновлар якшанба куни учун белгиланган иш тартиби асосида ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг