Тошкентда директор ўқувчилар олдида аёл ўқитувчиларни сўкди (видео)
3-саҳифа
−
11 Сентябрь 21179 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаб раҳбари томонидан 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл педагог ходимларини ҳақорат қилгани мазмунида видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, муҳокамага сабаб бўлган ушбу ҳолат бошқарма томонидан ўрганилган. Ушбу ходимга, яъни мактаб диркторига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб, лавозимидан озод этилган.
“Бошқарма тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши шарт”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, ушбу видео тез фурсатда жамоатчилик назарига тушиб, турли муҳокамаларни келтириб чиқарганди. Жуда кўпчилик мактаб раҳбарининг ўқитувчиларга қилган муносабатини қоралаб, раҳбарга чора кўрилиш кераклигини талаб қилган. Видеода директор ўқитувчиларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 42-мактаб ўқитувчилари таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилингани учун мактаб директори лавозимидан озод этилиб, 41,2 млн сўм жаримага тортилганди.
Live
Барчаси