Тошкентда “гашиш” сотмоқчи бўлганлар Андижонда қўлга тушди

3-саҳифа

image

Қирғизистон Республикаси наркосавдогарларидан сотиб олинган гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳрида пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

ДХХга кўра, Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги йўл-патруль хизмати масканида ўтказилаётган тезкор тадбир чоғида “Андижон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда тўхтатилиб, текширилган. Шунда уни бошқариб кетаётган, Андижон шаҳрида яшовчи ҳайдовчининг олдида 2 килограмм 994 грамм “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги ҳисобланган Ғ.Н. ҳам қўлга олинган.

Аниқланишича, гиёҳвандлик воситалари Қирғизистон наркосавдогарларидан 23 минг долларга сотиб олиниб, контрабанда йўли билан Ўзбекистонга келтирилган ва Тошкент шаҳрида сотиш режа қилинган. 

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Билдирилишича, айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида хонадонида кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг