Тошкентда ресторан ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
08:26 7085 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 19 февраль куни соат 01:03 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қизилтут кўчасида жойлашган таъмирда бўлган собиқ “Мушки анбар” ресторанида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 01:10 да етиб бориб, ёнғин соат 01:44 да қуршаб олинган ва соат 01:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси