Тошкентда квартирани нарколабараторияга айлантирганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
15 Май 1200 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ташкил этилган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилиб, 6000 та бир марталик дозага тенг бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тарқалишининг олди олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Юнусобод туманида икки нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг ёнидан 15 дона прегабалин ҳамда бир дона тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқароларнинг вақтинча яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда 2,5 килограмм прегабалин ва 500 грамм тропикамид суюқлиги, 100 минг дона бўш капсулалар ҳамда уларни қадоқлаш учун ишлатиладиган турли хил буюмлар топилиб, далилий ашёлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи икки йирик нарколабаратория фаолиятига чек қўйилган эди.
Live
Барчаси