Тошкентда шифокор амалиётчи талабаларга шаҳвоний шилқимлик қилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида амалиётчи талабаларга шаҳвоний шилқимлик қилган 32 ёшли уролог-шифокор 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, 1993 йилда туғилган судланувчи С.С. жорий йилнинг 26 март куни Олмазор туманида жойлашган “Д-Д” шифохонасига амалий машғулот ўташ учун борган “Алфраганус” университети талабаси Н.З. га ўз хизмат хонасида жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Бундан ташқари, жорий йилнинг 28 апрель куни ҳам шу шифохонага амалиёт учун борган “Алфраганус” университети талабаси О.Г. га яхши кўриб қолганини, унга уйланмоқчи эканини билдириб, дарсга бормаган кунларига ижобий баҳо қўйиб беришини айтган ва шилқимлик қилган.

Жорий йилнинг 1 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда ҳуқуқбузар С.С. айбига қисман иқрор бўлган. Шунингдек, у  Н.З. га ўз хизмат хонасида шилқимлик қилмаганини, қиз унга тухмат қилганини айтган. Шу билан бирга, О.Г. га яхши кўриб қолганини, унга уйланмоқчи эканини билдириб, бироқ унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиш нияти бўлмаганини, унга уйланмоқчи бўлганини айтган. Суддан енгиллик беришни сўраган.

Судда жабрланувчилар юқоридаги ҳолатларни тасдиқлаб, С.С. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Хусусан, Н.З. С.С. унга ўз хизмат хонасида жинсий алоқа қилишни таклиф қилганини, О.Г. эса шифокор унга шаҳвоний шилқимлик қилиб, ўрталарида бўлган суҳбатни диктафонга ёзиб олганини билдирган.

Суд қарори билан С.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида кўчада дугоналари билан кетаётган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 36 ёшли эркак Р.Қ. 5 суткага қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳвоний шилқимлик уролог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг