Тошкентда ўйинчоқ автомобилда ҳаракатланган болакайни “ГАИ” ушлади (видео)
3-саҳифа
−
09 Май 8368 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ёш бола ўйинчоқ автомобилда катта йўлга чиқиб, ҳақиқий машиналар орасида ҳаракатланди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 8 май куни соат 12:30 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида ота-она назоратсизлиги оқибатида вояга етмаган боланинг ўйинчоқ автомобилда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан боланинг отаси билан профилактик суҳбат олиб борилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан Damas салонига 24 ва 28 нафар болани миндириб ҳаракатланётган икки ҳайдовчи аниқланганди.
Live
Барчаси