Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида қуйидаги йирик спорт тадбирлари ўтказилади:

  • Триатлон спорт турининг дуатлон йўналиши бўйича ёшлар ҳамда ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати;
  • VII Тошкент халқаро марафони;
  • “Инсон учун” хайрия югуриш мусобақаси.

Шу муносабат билан 2025 йилнинг 13 апрель куни тунги соат 00:00 дан кундузги соат 16:00 га қадар Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 4 апрель кунидан 9 апрелга қадар Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши сабабли юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг