Тошкентдаги ошхонада ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
24 Май 5631 1 дақиқа
Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган ошхонада ёнғин юзага келди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:40 да Юнусобод туманининг Отчопар кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар берилган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:48 да етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да ўчирилган.
ФВБнинг ёзишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 май куни Бухоро вилоятининг Олот туманида пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанди.