Тожикистон аҳолиси кўпайди
Олам
−
22 Август 11924 1 дақиқа
2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Тожикистон аҳолиси 10,6 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда мамлакат Статистика агентлигига таяниб, “Asia-Plus” хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида аҳолининг сони 2,1 фоизга кўпайган. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан табиий ўсиш 2 фоизни ташкил этиб, 98,9 минг кишига (ҳар 1000 кишига 18,8) тенг бўлган.
Январь–июнь ойларида 116,2 мингта янги туғилган чақалоқ ва 17,2 мингта вафот этган фуқаро қайд этилган. Уларнинг орасида бир ёшга тўлмаган 800 бола ҳам бор.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий туғилиш кўрсаткичи 22,1, ўлим даражаси эса 3,3 ни ташкил этган (ҳар 1000 кишига). 2025 йилнинг биринчи ярмида республикада қайд этилган туғилишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида туғилиши камайиб, вафот этиш сони ўсганди. Туғилганлар сони 405,5 минг кишини ташкил этган. Бу эса 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга камайганини кўрсатади.
Live
Барчаси