Трамп Демократик партияни АҚШнинг энг ашаддий душмани деб атади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Демократик партияни мамлакатнинг энг ашаддий душмани деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Энди, Эрон мағлубиятга учраган бир пайтда, Американинг энг ашаддий душмани – бу радикал сўлчилар, ўта қобилиятсиз Демократик партиядир!” деб ёзди Оқ уй раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон билан урушни қўллаб-қувватламаган НАТОга аъзо давлатлар ҳақида кескин фикр билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, АҚШсиз НАТО – бу шунчаки “қоғоз йўлбарс”.

Шунингдек, Америка Президенти 2016 йилги АҚШ сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви бўйича иш олиб борган собиқ махсус прокурорнинг ўлимидан хурсанд бўлди. Трамп Роберт Мюллер вафот этганидан мамнунлигини очиқчасига билдирди.

Ушбу баёнотлар АҚШ сиёсий муҳитида катта шов-шувга сабаб бўлди. Демократлар ва бир қатор халқаро таҳлилчилар Президентнинг бундай риторикасини “ахлоқсизлик” ва иттифоқчилар билан муносабатларга путур етказувчи ҳаракат сифатида баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Демократик партия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг