Трамп Эрондан кейинги нишонни айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Куба Эрон билан боғлиқ вазият ҳал этилганидан кейин Вашингтоннинг навбатдаги диққат марказига айланиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у “Politico” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Ушбу баёнот АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга қарши февраль ойи охирида бошланган ҳарбий операция фонида янгради. Трамп журналистлар билан мулоқот чоғида Кубадаги вазиятни “ҳайратланарли” деб атаб, Яқин Шарқдаги можаро якунлангач, АҚШ Кубага ҳам эътибор қаратишини билдирди.

Шу билан бирга, у қандай чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот бермади ва буни фақат вақт масаласи эканини таъкидлаш билан чекланди.

Айни пайтда Исроил ҳукумати Эронга қарши операциядан мақсад мамлакатда ядровий қурол пайдо бўлишининг олдини олиш эканини маълум қилган. АҚШ эса Эрон халқини ҳокимиятни ўзгартиришга чақириб, мамлакатнинг ҳарбий инфратузилмаси, жумладан флот ва мудофаа заводларини йўқ қилиш билан таҳдид қилган.

Эрон эса жавоб сифатида Исроил ҳудудига ва минтақадаги АҚШ объектларига зарбалар берган.

Таҳлилчиларга кўра, Кубанинг эҳтимолий геосиёсий нишонлар қаторига киритилиши Трампнинг аввалги президентлик даврида ҳам Кубага нисбатан юритган қатъий сиёсати давоми сифатида баҳоланмоқда. У ўша вақтда Барак Обама даврида бошланган қисқа “илиқлашув” сиёсатидан воз кечиб, Кубага босимни яна кучайтирган эди.

Ҳозирча Кубага қарши эҳтимолий ҳаракатлар тафсилотлари очиқланмаган, аммо Оқ уй Гаванани Теҳрон билан узоқ йиллик сиёсий алоқаларини ҳисобга олган ҳолда бир геосиёсий йўналишда кўраётгани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Республикачилар партиясидан сенатор Линдси Грэм “Fox News” телеканалига берган интервьюсида Эрондаги вазият фонида Вашингтоннинг навбатдаги эътибори Кубага қаратилиши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг