Трамп Эронга Жаҳон чемпионатига бормасликни маслаҳат берди
Спорт
−
10:36 2726 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон терма жамоасига Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига бормасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда Президент ўзининг “Truth Social” тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, Эрон миллий футбол жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин, бироқ у хавфсизлик нуқтаи назаридан буни маъқул деб ҳисобламайди.
“Эрон миллий футбол жамоаси жаҳон чемпионатида қатнашиши мумкин, аммо мен уларнинг иштирокини ўз хавфсизлиги ва ҳимояси учун тўғри қарор деб ҳисобламайман. Бу масалага эътибор қаратганингиз учун раҳмат”, деб ёзади Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон спорт вазири Аҳмад Дониямали АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга қарши ўтказилган операциядан сўнг мамлакатнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини рад этган эди.