Трамп Киркнинг дафн маросимида нутқ сўзлайди
Олам
−
20 Сентябрь 3638 1 дақиқа
Эртага, 21 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп, вице-президент Жей Ди Венс, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонс ва федерал вазирлар ўлдирилган сиёсатчи Чарли Киркнинг дафн маросимида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт “Fox News” эфирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, марҳумни хотирлаш маросими учун Аризонага АҚШ маъмурияти ходимлари билан тўла иккита самолёт йўл олади.
“Президент, вице-президент, Вакиллар палатаси спикери ва ҳукумат вазирлари унинг Аризонадаги хотира маросимида нутқ сўзлайди”, дейди Ливитт.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 сентябрь куни АҚШнинг Юта штатидаги университет кампусида консерватив фаоллардан бири бўлган Чарли Киркка суиқасд уюштирилган эди. Унга 180 метр узоқликда милтиқдан ўқ узилган ва ўқ унинг бўйнига текканди. Кирк шошилинч равишда шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Орадан бир неча кун ўтиб, полиция 22 ёшли талаба Тайлер Робинсонни қўлга олди. Уни собиқ полициячи отаси фош қилган. Суриштирув маълумотларига кўра, гумонланувчининг Кирк сиёсий қарашларини рад этиши билан боғлиқ мотивлари бўлган.
Live
Барчаси