Тўқаев АҚШ билан алоқаларни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёрлигини айтди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев АҚШнинг Остонадаги янги элчиси Жули Стаффга ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида америкалик мавқедоши Дональд Трампга йигирматалик (G20) гуруҳи саммитига таклиф этгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди. 

“Биз Президент Дональд Трамп билан дўстона ва шу билан бирга мазмунли суҳбат қилдик. Яқинда икки томонлама ҳамкорлигимизга доир кўплаб масалалар юзасидан самарали телефон мулоқоти ўтказдик. Жорий йил охирида Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиш таклифи учун миннатдорман”, деган Тўқаев. 

У шунингдек, кўплаб соҳаларда АҚШ билан стратегик шерикликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун қўлидан келган барча ишни қилишига ишонтирган.

Декабрь ойи бошида Трамп Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарларини Майамида бўлиб ўтадиган 2026 йилги G20 саммитида меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф қилинишини айтган эди. У тегишли постни Truth Social ижтимоий тармоғида жойлаштирди. 

АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Жули Стафф 2025 йил 7 октябрда Остонадаги элчи лавозимига тасдиқланган. Сўнгги вақтларда президент ёрдамчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгаши ижрочи котиби лавозимларида ишлаган. Илгари у Россия, Эфиопия ва Польшадаги дипломатик ваколатхоналарда ҳам ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг