Тўхтамуродов ва Фергюсон иштирок этадиган турнир бекор қилинди
Спорт
−
10 Апрель 3151 1 дақиқа
Global Fight League (GFL) промоушени ўзининг дастлабки май ойига режалаштирилган турнирларини бекор қилди. Бу ҳақда “MMA Junkie” хабар берди.
Манбага кўра, лига расмий дебютини 24 ва 25 май кунлари Лос-Анжелесда ўтказиши керак эди. Икки кун давом этадиган мусобақа 30 та жангни ўз ичига олиши керак эди. Калифорния Атлетика Комиссияси ижрочи директори Энди Фостер мусобақалар бекор қилинганини тасдиқлади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишига кўра, лига раҳбариятида мусобақаларни ташкил этиш учун етарлича маблағ йўқ.
Қайд этиш жоиз, 24 май кунги мусобақа доирасида ўзбекистонлик жангчи Ҳумоюн Тўхтамуродов октагонга чиқиши керак эди. Иккинчи турнирнинг марказий жанги эса UFC собиқ жангчиси Тони Фергюсон ва Диллон Дэнис ўртасида кечиши керак эди. Ҳозирча GFL ўз саҳифаларида бу ҳақда расман маълум қилмади.
Live
Барчаси