Туркистонда трагедия: 12 киши ёниб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 18 ноябрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Алгабас қишлоғи Жетисай туманидаги икки қаватли хусусий тураржой биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, улардан 9 нафари эса ёш болалар. Бу ҳақда “Otyrar.kz” хабар берди.

Маҳаллий ҳокимлик маълумотига кўра, 2009, 2010, 2012, 2015, 2017, 2019, 2021 ва 2024 йилларда туғилган 9 нафар бола вафот этган. Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг 5 нафар: 3 қиз ва 2 ўғил фарзанди бўлган. Иккинчи оиладан 2018 йилда туғилган 1 нафар қиз омон қолган. Шунингдек, 3 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган, 2 киши ва 1 ёш бола реанимация бўлимида.

Прокуратурага кўра, оила суннат тўйи байрамини нишонлаётган бўлган. Байрам дастлаб ресторанда бўлиб ўтган, кейинроқ қариндошлар уни уйда давом эттирган. Эрта тонгда уйда ёнғин чиққан. 

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров фожиа содир бўлган жойни кўздан кечирган, масъул идораларга топшириқлар берган ва жароҳатланганларнинг аҳволини билиш учун шифохонага ташриф буюрган. Унинг айтишича, ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов тўлиқ ва холисона олиб борилади, дафн маросимини ташкил этиш эса вилоят ҳокимлиги назоратига олинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Туркиянинг Кожаэли вилояти шимоли-ғарбида атир ишлаб чиқарувчи фабрикада кучли портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркистон Алгабас трагедия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг