Туркияда мусиқа чаладиган йўл қурилди (видео)

Бу қизиқ

image

Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазирлиги мамлакатнинг илк мусиқали йўли лойиҳасини Анқаранинг Наллиҳан туманида амалга оширди. Бу ҳақда “Gazete Merhaba” хабар берди.

Транспорт воситалари маълум бир тезликда ҳаракат қилганда лойиҳа доирасида жойланган Моцартнинг машҳур Турк марши овози жуда аниқ эшитилади.

Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли, дастур йўлга қўйилган белгилар ва тешиклар туфайли транспорт воситаларининг ўтиши пайтида тебраниш ва овоз чиқариш тамойилига асосланганини айтди. Ушбу тизим ёрдамида транспорт воситалари белгиланган тезликда ҳаракат қилганда, тебранишлар мусиқий оҳангга айланади.

“Ушбу ўйиқ ёки белгилар турли частоталардаги ноталарни яратиш учун мўлжалланган. Ҳайдовчи доимий тезликни сақлаганида ҳосил бўлган товушлар бирлашиб, мўлжалланган оҳангни яратади”, деди у.

Биринчи дастур 4-минтақавий автомобиль йўллари бошқармаси масъулияти остидаги “Наллиҳан-Бейпазари” давлат йўлининг 21-километрида жойлашган Эймир қишлоғида амалга оширилди. Вазир Уралўғли, лойиҳа жорий йил 12 майда бошланганини ва 16 майда якунланганини айтди.

Унинг таъкидлашича, ушбу йўл “Наллиҳан Довутўғлон” Ёввойи табиатни ривожлантириш ҳудудига зарар келтирмайдиган жойда қурилган.

Бу йўлнинг иккинчи қўлланиши “Анқара-Эскишеҳир” давлат автомагистралидаги Сивриҳисар чиқишининг 37-километрида, Кертек жойида бошланган. Уралўғли, бу нуқталар турар-жойлардан узоқда бўлиши учун махсус танланганини таъкидлади:

“Шунга ўхшаш лойиҳалар амалга оширилаётган мамлакатларда турар-жойларга яқин нуқталар шовқинга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун биз қишлоқ жойларини афзал кўрамиз”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Транспорт Абдулқодир Уралўғли мусиқа чаладиган йўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг