UEFA “Реал Мадрид” - “Манчестер Сити” ўйини учун тахминий таркибларни эълон қилди

Спорт

image

UEFA 20 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган “Реал Мадрид” - “Манчестер Сити” учрашуви учун тахминий таркибларни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйини доирасида “Реал Мадрид” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилади ва ташкилот баҳс учун тахминий таркибларни намойиш этди.

“Реал”: Куртуа, Вальверде, Тчуамени, Асенсио, Менди, Себальос, Камавинга, Беллингем, Родриго, Мбаппе, Винисиус Жуниор.

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Карвахаль, Эдер Милитао.

Сўроқ остида: Рюдигер, Васкес, Алаба.

Сариқ карточка олса, кейинги ўйинда қатнашмайдиганлар: Беллингем, Камавинга, Эндрик, Эдер Милитао, Модрич, Рюдигер, Тчуамени.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Льюис, Стоунз, Рубен Диаш, Гвардиол, Нико Гонсалес, Бернарду Силва, Фоден, Савиньо, Холанд, Мармуш.

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Аканжи, Бобб, Родри.

Сўроқ остида: Холанд, Аке, Грилиш.

Сариқ карточка олса, кейинги ўйинда қатнашмайдиганлар: Рубен Диаш.

Маълумот ўрнида, “Реал Мадрид” - “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 20 февралга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

 Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги илк ўйинда “Реал Мадрид” меҳмонда “Манчестер Сити”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Реал Мадрид UEFA тахминий таркиблар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг