Украина Россияга дрон хужумлари уюштирди

Олам

image
Россиянинг Брянск вилоятида Украина дронлари ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда бугун, 13 июнь куни Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
 
Россия билан чегарадош Брянск вилояти губернатори Егор Ковальчукнинг маълум қилишича, чегара яқинидаги қишлоқлардан бирида дрон зарбаси натижасида бир киши вафот этган, яна бир киши тан жароҳати олган. Вилоят тезкор штаби ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари 62 та дронни йўқ қилганини билдирган. Бироқ бу амалиёт қачон бажарилганига аниқлик киритилмаган.
 
Россия Мудофаа вазирлиги Telegram орқали тарқатган маълумотга кўра, жума куни соат 08:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида мамлакатнинг ўнлаб ҳудудлари осмонида жами 185 та украин дрони тутиб қолинган ёки уриб туширилган. Уларнинг аксарияти Россиянинг марказий ҳудудлари узра аниқланган.
 
Москва шаҳар мэри Сергей Собянин кун давомида бир неча марта баёнот бериб, пойтахт томон учиб келаётган дронлар йўқ қилингани ва мутахассислар уларнинг парчаларини ўрганаётганини маълум қилган.
 
Россия ахборот агентликларининг норасмий ҳисоб-китобларига кўра, жума кунининг ўзида Москва йўналиши бўйича учган камида 27 та дрон уриб туширилган.
 
Сўнгги ойларда Украина Россия ҳудудидаги ўрта ва узоқ масофадаги нишонларга қарши дрон ҳужумларини кучайтирган. Бу ҳужумлар асосан нефть саноати билан боғлиқ объектларга қаратилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургнинг Финляндия вокзали яқинидаги саноат ҳудудида ёнғин оқибатида портлаш содир бўлганди.
 

Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон хужумлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг