Умаров Аичи-Нагоя-2026 ўйинларининг делегациясини қабул қилди

Спорт

image

Бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида (МОҚ) МОҚ раиси ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги раҳбарият Аичи-Нагоя ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитасининг делегацияси аъзоларини қабул қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

МОҚ раҳбарияти япониялик мутасаддилар билан бўлажак мусобақага ҳамкорликда тайёргарлик кўриш мавзусида учрашув ўтказди.

Япония томони Ўзбекистон МОҚга келишдан миннатдор эканини билдириб, Ўзбекистоннинг Осиёнинг етакчи делегациялардан бирига айланиб улгурганини эътироф этди.

Суҳбат давомида меҳмонлар бўлажак ўйинларга тайёргарлик борасида тақдимот намойиш этди. Унга кўра, японияликлар делегация аъзоларининг яшаш манзиллари ва очилиш маросими бўйича барчани ҳайратга солувчи “совға” тайёрлашаётганини билдирди.

Ўз ўрнида, МОҚ раҳбарияти Ўзбекистонда Спорт вазирлиги, федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликда бўлажак ўйинларга катта тайёргарлик олиб борилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, ташкилий қўмита вакиллари Ўзбекистон томонининг иштироки учун барча жабҳада керакли шароитларни яратишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Миллий Олимпия қўмитаси Аичи-Нагоя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг