Ўтган ой Президентга маслаҳатчи бўлган Азиз Мағрупов бошқа ишга ўтди
Жамият
−
14 Июль 8991 1 дақиқа
Азиз Йўлдошевич Мағрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Янги тайинлов муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Азиз Мағрупов 2018 йилда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган. 2023 йилнинг 25 август куни Президент Администрациясининг янги таркиби тасдиқланди ва унга кўра, Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Ўтган ойда – 23 июнь куни Президент фармони билан Администрация тузилмасига ўзгартиришлар киритилди ва Президент ёрдамчиси курсисини эгаллаб келаётган Азиз Мағрупов Президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент маслаҳатчилари ва Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг ўринбосарлари тайинланганди.
Live
Барчаси