Ўзбекистон ҳарбий прокурори ишдан олинди
Жамият
−
19 Май 15804 1 дақиқа
Бугун, 19 май куни Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди.
Маълумот учун, Отабек Холбоев ўтган йилнинг май ойида мазкур лавозимга тайинланган эди. Ундан олдин эса Ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Унинг нима учун ишдан олингани маълум эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Қаҳрамон Анварович Исроилов унинг ўрнига Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори этиб тайинланди.
Live
Барчаси