Ўзбекистон аҳолисининг қанча машинаси борлиги очиқланди
Жамият
−
09 Август 19806 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 612,7 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 фоиз) ташкил этади. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 441,5 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
- енгил автомобиллар – 4 млн 289 минг дона;
- юк автомобиллари – 302,6 минг дона;
- микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
- махсус транспорт воситалари – 7,3 минг дона;
- автобуслар – 6,1 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 522,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олингани хабар қилинганди.
Live
Барчаси