GWM Осиё-Тинч океани саммити 2025
Бизнес
−
10 Ноябрь 1835 3 дақиқа
Олмаотада Осиё ва МДҲ мамлакатлари, жумладан, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Мўғулистондан 100 дан ортиқ автомобилсозлик соҳаси вакилларини бирлаштирган GWM Asia Pacific 2025 халқаро саммити бўлиб ўтди. Саммит стратегиялар билан ўзаро алмашиш, янги технологияларни намойиш этиш ва минтақа бозорлари ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим мулоқот майдонларидан бирига айланди.
Тадбир Осиё ва МДҲ мамлакатлари бренд дистрибюторлари кўмагида GWM International томонидан ташкил этилди.
Дастурда GWM’нинг янги HAVAL, TANK, WEY, ORA ва POER моделлари тақдим этилди, шунингдек, HAVAL Dargo, H9 va TANK 500 йўлтанламасларининг тест-драйвлари ўтказилди.
Фахрий меҳмонлар орасида:
- Паркер Ши, GWM International президенти,
- Cарол Тиан, GWM Asia Pacific бош менежери,
- Лиу Бао, GWM технологик маркази бош директори,
- Ричард Чжу, GWM гибрид тизимлари бўйича бош муҳандис.
Минтақавий эътибор: GWM Марказий Осиёдаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда
GWM International президенти Паркер Ши Марказий Осиё бренд учун устувор йўналишлардан бирига айланаётганини таъкидлади:
“Осиё-Тинч океани минтақаси GWM глобал стратегиясида муҳим роль ўйнайди. Биз маҳаллий бозорларнинг, айниқса, ишлаб чиқариш ривожланаётган ва HAVAL брендига қизиқиш ортиб бораётган Ўзбекистоннинг юқори салоҳиятини кўрмоқдамиз. Биз шунчаки автомобил сотишни эмас, балки экотизимни яратишни — ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ўқитиш ва экспорт қилишни мақсад қилганмиз”.
Шунингдек, у GWM Hi4 технологиялари ва гибрид тизимлар Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон иқлими ва шароитларига мослашишини таъкидлади.
.jpg)
HAVAL Uzbekistan: юксалиш ва эътироф
Саммит якунида HAVAL Uzbekistan (ADM Global) вакиллари Ўзбекистон бозорида бренднинг ишончли ўсиши ва равнақи учун “Growth Driver Award” мукофотига сазовор бўлди.
(3).jpg)
Шунингдек, “Goodwell Service”, “ADM-Aster”, “Haval Sergeli”, “Haval Jizzakh”, “Haval Urgench” va “ADM Haval Fergana” дилерлик марказлари дистрибюция тармоғини ривожлантириш, сотув ҳажми ўсиши ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишга қўшган ҳиссаси учун эътироф этилди.
Ушбу мукофот HAVAL компаниясининг Ўзбекистон бозоридаги етакчи мавқеини ва ADM Global жамоасининг брендни ривожлантириш, GWM автомобилларини мамлакат мижозларига яқинроқ ва ҳамёнбопроқ қилиш истагини тасдиқлайди.
(3).jpg)
HAVAL автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган HAVAL (Great Wall Motor) автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишиш мумкин.
HAVAL Call-маркази: +998 (71) 287-88-88
E-mail: info@haval.uz
Telegram: @haval_uzb
Instagram: @haval_uzbekistan
Facebook: @haval.uz
YouTube: @HavalUzbekistan
*Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси