Ўзбекистон МТЖ Мексикага етиб борди
Спорт
−
05:33 3850 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати доирасидаги илк учрашувни ўтказиш учун Мексикага етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да бошланади. Шундан сўнг, терма жамоа Хьюстонда 23 июнь куни Португалия билан, 27 июнь куни эса Аталантада Конго Демократик Республикаси билан баҳс олиб боради.
Агар Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллайдиган бўлса плей-офф босқичида “Д”,“Э”,“И” ва “Ж” гуруҳларидаги эҳтимолий 3 ўрин эгаларининг бири билан тўқнаш келади. Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳда 2 ўринни эгаллаган тақдирда Англия, Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари гуруҳидаги 2-ўрин соҳиби билан баҳс олиб боради. Бордию 3-ўрин билан плей-оффга чиқиш насиб қилса, юқоридаги номи тилга олинган жамоалар ўрин эгаллаган гуруҳ етакчиси Ўзбекистонга рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси