Ўзбекистон МТЖнинг БАА ва Қатарга қарши ўйинлари манзили ва вақти маълум бўлди
Спорт
−
14 Апрель 11970 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатарга қарши ўйинлари вақти ва манзили маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистоннинг БААга қарши баҳси жорий йилнинг 5 июнь куни Абу-Дабида шаҳридаги “Ол Наҳаён” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Қатарга қарши ўйин эса 10 июнь куни Тошкент вақти билан 18:45 да ўтказилади.
Маъулмот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган ва 8 та турда 17 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. БААда 13, Қатарда 10 очко бор ҳамда мос равишда 3 ва 4-ўринларни банд этган. Амирликларга қарши ўйиндаги дуранг ҳам Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь