Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясига янги раис сайланди
Спорт
−
26 Май 14022 1 дақиқа
Бугун, 26 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида Билол Эркинов федерация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Шунингдек, федерация раисининг биринчи ўринбосари сифатида Ғофур Раҳимов, ўринбосарлар сифатида Зиёвиддин Хожиниёзов ва Умид Ёқубов сайланди. Федерация бош котиби сифатида Ойбек Мўминов ўз фаолиятини давом эттиради.
Федерациянинг Васийлик кенгаши раиси лавозимига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиқов қайта сайланди.
Live
Барчаси