Ўзбекистон Суперлигасида ҳакам қўпол хатога йўл қўйди (видео)
Спорт
−
09 Апрель 26487 1 дақиқа
Кеча, 8 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” (1:1) учрашувида ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қўпол хатога йўл қўйди. Бу ҳақда Футбол ҳакамлари маркази хабар берди.
Қўқонда ўтган баҳснинг 78-дақиқасида бош ҳакам Рустам Лутфуллин тўпга ўйнаган “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматовни рақиб ҳужумчиси Силванус Нимелига қўполлик ишлатган деб топди ва қаршиликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. ВАРга мурожаат қилиб, вазиятнинг такрорини кўриб чиққан Лутфуллин ўз қарорида қолди. Шундан сўнг “аждарлар” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Лутфуллинга эътироз билдирди, аммо шу заҳоти мураббий майдондан четлатилди. 11 метрлик зарбадан эса мезбонлар футболчиси Тома Табататзе адашмади. Учрашувда шундан сўнг бошқа гол киритилмади ва шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиндан сўнг эса Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вазиятни таҳлил қилиб, ушбу эпизодда қоида бузилмаганини маълум қилди ва ҳакамининг пенальти белгилаганини хато деб топди.
Рамазон Усанов
Live
Барчаси