Ўзбекистон тарихида илк бор ДХХ Call-маркази ишга тушди

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизмати ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда ДХХнинг ўзи хабар берди.

Маълум қилинишича, Сall-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Қайд этилишича, марказ қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатларни қабул қилади:

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;

Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;

Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;

терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;

қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;

давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;

миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;

давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида (жиноят ишининг терговга тегишлилиги) белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150- (урушни тарғиб қилиш) 163- (давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш), 182- (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш), 223- (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 246- (контрабанда)моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилиниши ҳам айтиб ўтилган.

“Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, шу кунга қадар Давлат хавфсизлик хизматига мурожаат қиладиган маълум бир Call-маркази мавжуд бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат хавфсизлик хизмати Call-маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг