Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Спорт

image

Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида Италияга қарши майдонга тушди. Учрашувда Италия 3:2 ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини Ислом Исмоилов шогирдлари фаол бошлади ва бир нечта имконият яратишга муваффақ бўлди. Бироқ дастлабки гол европаликлар томонидан киритилди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Томас Кампаньелло ҳисобни очди. Шу тариқа биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади.

Ҳисобда орта қолаётган амалдаги Осиё чемпионлари учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳужумкор бошлади ва 56-дақиқага келиб Амирхон Муродов учрашувдаги мувозанатни тиклади. 68-дақиқага келиб Томас Кампаньеллонинг голи билан Италия ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Дауда Иддриса ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Азизбек Эримбетов орадаги фарқни қисқартирди, бироқ ҳисобни тенглаштириш учун вақт тугаган эди. Шу тариқа Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини нимчорак финал босқичида якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Италия нимчорак финал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг