Ўзбекистонда ҳаво сифатини мониторинг қиладиган платформа ишга тушади
Жамият
−
25 Ноябрь 1936 1 дақиқа
Ўзбекистонда Air Monitoring Uzbekistan платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда кеча, 24 ноябрь куни имзоланган “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, 2025 йил якунига қадар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг фон мониторинги учун 347 та автоматлаштирилган станция тўғридан тўғри шартномалар асосида сотиб олинади.
Air Monitoring Tashkent платформаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли 10 та автоматик мониторинг станцияси Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ҳамда қўмита томонидан мазкур платформа негизида Air Monitoring Uzbekistan платформаси ишга туширилади.
Янги платформага харид қилиниши кўзда тутилган 347 та станция, Гидрометеорология хизмати агентлиги тизимидаги барча кузатув станциялари, шу жумладан, “Замин” фонди кўмагида ўрнатилган 23 та автоматик станция уланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилганди.
Live
Барчаси