Ўзбекистонда 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади
Маданият-санъат
−
01 Июнь 1968 2 дақиқа
Ўзбекистонда театр, кино, рақс, опера, фольклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу учрашувга тайёргарлик давомида кўплаб ижодкорлар билан суҳбатлар ўтказилган, маданият ва санъат объектлари жойига бориб кўрилган.
Давлат раҳбари мазкур мулоқотнинг мақсади соҳадаги муаммоларга ечим топиш ҳамда адабиёт, маданият, санъат ва креатив иқтисодиётда янги муҳит яратадиган катта ташаббусларни бошлаб беришдан иборат эканини таъкидлаган.
Соҳада истеъдодларни юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида янги тизим жорий қилиниши қайд этилган. Жумладан, театр, кино, рақс, опера, фольклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади.
Ижодий бирлашмаларга бир томондан устоз ижодкорлар, иккинчи томондан эса вазирлар ва компания раҳбарлари ҳамраис бўлади.
Бу жараёнда ўз мактабини яратган санъаткорларимиз ёшларга касб сирлари ва саҳна маданиятини ўргатади.
Вазирлар ва компания раҳбарлари эса энг қуйи поғонага тушиб, туманлардаги мусиқа мактаблари ва бадиий жамоалар билан учрашиб, уларнинг муаммоларига ечим топади. Ёшларнинг ижодига янги нафас олиб кириш учун ҳар бир ижодий бирлашма кесимида маҳалла – туман – вилоят – республика танловларини ташкил қилади. Ғолиб ва совриндорларни қўллаб-қувватлаш учун уларни гастроль сафарлари, фестиваллар ва халқаро танловларда иштирок этишига кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорларга қатор имтиёзлар берилиши ҳақида хабар берилган эди. Жумладан, уларга йил давомида ҳар ойда 5 миллион сўмдан қалам ҳақи берилади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Россияга боради
02 Июнь