Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди
Жамият
−
11:43 3821 1 дақиқа
Бугун 11 мартдан 31 май кунигача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашга тақиқ қўйилади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Қўшимча қилинишича, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган муддатлар балиқларнинг кўпайиш даври ҳисобланади. Агар бу даврда балиқлар овланса, сони кескин камайиб, айрим турлар йўқолиб кетиш хавфи туғилади.
Маълумот учун, ушбу қарор сунъий сув ҳавзалари ёки ирригация тармоқларида интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш, аквакультура фаолияти, шунингдек, қафас, яъни садок мосламаларида балиқ етиштириш ва овлаш жараёнларига татбиқ этилмайди.
Тақиқланган давр ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Live
Барчаси