Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 24 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га актрисанинг невараси Гулсанам Абдулоҳунова маълумот берди.

Таниқли ўзбек актрисаси 1947 йилнинг 24 март кунида Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида дунёга келган. Актриса сифатида Ойша Жўраева ижросида яратилган образлар табиийлиги билан ажралиб туради. Шу орқали у томошабинлар қалбидан жой олишга муваффақ бўлган.

У ўз фаолияти давомида “Мерос”, “Жумбоқ”, “Толиққан кўнгиллар”, “Армонли дунё”, “Бурч”, “Жасур”, “Нариги соҳилда қолган болалик”, “Сув ёқалаб”, “Майсаранинг иши”, “Қабрдаги хазина” ва бошқа фильмларда роль ижро этган ва халққа танилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ортиқбой Абдуллаев вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ойша Жўраева Жасур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар