Ўзбекистонда хорижий тил ўқитувчилари ишдан мажбуран бўшатиляпти – Меҳнат инспекцияси

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда хорижий тилдан дарс берувчи ўқитувчилар ойлик олмай, мажбуран ишдан бўшатилаётган ҳолатлар кўпаймоқда. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди. 

Маълум қилинишича, инспекцияга чет тили устозларига иш ҳақи ҳисобланмагани, ишдан четлатилгани, ҳатто мажбурий равишда ариза ёздириб олингани ҳақидаги мурожаатлар кўпайган.

Инспекциянинг эслатишича, иш берувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳаракатлари меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

“Давлат меҳнат инспекцияси ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўришини, жумладан жавобгарлик чораларини қўллашини маълум қилади. Агар сиз ёки танишларингиз шундай ҳолатларга дуч келган бўлса, мурожаат қолдиринг – ҳар бир ҳолат қонун доирасида кўриб чиқилади ва ҳимоя таъминланади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаблардаги камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига 2025 йилнинг якунига қадар ўз меҳнат фаолиятини давом эттиришга рухсат берилганди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарорининг 9-бандида давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича 2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳнат инспекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар