Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ болалар танлови ғолиби аниқланди
Бизнес
−
27 Март 7864 2 дақиқа
Ўзбекистонда Kia томонидан ўтказилган болалар танлови ўз ниҳоясига етиб, иштирокчилардан бирига миллионлаб инсонлар орзу қиладиган имконият – FIFA 2026™ Жаҳон чемпионати майдонига расмий ўйин тўпи билан чиқиш имконини берди.
Бир неча ҳафта давомида бутун мамлакат бўйлаб болалар ўз ҳикоялари билан – футболга бўлган муҳаббат, орзулар ва ўзига ишонч ҳақидаги қисқа видеолар орқали ўртоқлашдилар. Танловда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди: баъзилар футболдаги ўз маҳоратини, бошқалар ўз актёрлик истеъдодини намойиш этди, яна айримлар эса нима учун футбол унинг учун ўйиндан кўра муҳимроқ эканлигини самимий тарзда сўзлаб берди.
Ҳар бир ижодий иш шунчаки ролик бўлмай, балки шахсий ҳикоя – оиланинг қўллаб-қувватлаши, ўзини кўрсатиш жасорати ва имконсиз кўринган нарсанинг иложи борлигига бўлган болаларча ишонч ҳақида эди.
Нукуслик 11 ёшли Жаҳонгир Содиқов (@djaha_ili_djoha) танловнинг ғолиби сифатида эълон қилинди. Унинг видеоси энг кўп балл тўплади ва ҳакамлар ҳайъатининг фикрига кўра, танловнинг самимий, жонли ва ҳақиқий руҳини бошқалардан кўра кучлироқ акс эттирди.
Ижодий ишларга Kia Uzbekistan вакиллари, Kia Россия ва МДҲ президенти ва бош директори Жеву Йим, шунингдек, футбол бўйича миллий терма жамоа фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов баҳо берди. Нафақат ижодкорлик ва ижро сифати, балки боланинг ҳиссийлиги, футбол билан алоқаси ва мустақиллиги ҳам диққат марказида бўлди.
Ғолиб номи 15 март куни @kia__uzbekistan Instagram саҳифасининг жонли эфирида – бу танловни кузатиб борган юзлаб иштирокчилар ва томошабинлар учун авж нуқтаси бўлган лаҳзада эълон қилинди.
Энди Жаҳонгирни АҚШга сафар кутмоқда, у ерда Жаҳон чемпионати ўйинларини томоша қилади ва 2026 йил 23 июнь куни Хюстондаги ўйин майдонига – энди томошабин сифатида эмас, балки жаҳон футболи катта саҳнасининг бир бўлаги сифатида чиқади.
Мазкур танлов оддий, аммо муҳим бир жиҳатни эслатиб туради: улкан воқеалар кичик орзудан бошланади!
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси