Ўзбекистонда собиқ амалдорлар 600 дан ортиқ одамни $90 млнга “ухлатди”

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда бир гуруҳ Ташқи меҳнат миграцияси ва хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдор шахслари томонидан амалга оширилган коррупцион схема аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Манбага кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда бир гуруҳ шахслар, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ Корея давлатига меҳнат муҳожири сифатида ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема яратиб, 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг АҚШ доллари ноқонуний олинганлиги аниқланган.

Хабарда билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан департамент томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Терговда маълум бўлишича, Кореяга ишга юбориш учун жиноий гуруҳ томонидан расмий тўловлардан ташқари фирибгарлик йўли билан 7-12 минг АҚШ долларидан қарийб 90 млн АҚШ доллари йиғилган.

“Ҳозирда Кореяга ишга юборилмаган 600 дан зиёд фуқародан келиб тушган мурожаатлар бўйича етказилган зарар миқдори аниқланиб, ундириш чоралари кўрилмоқда”, дейилади манбада.

Бир гуруҳ шахслар, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари ва бошқалар 230 нафар фуқарони Кореяга ишга юбориши эвазига 580 минг АҚШ доллари, Кореяга юборилган 1 000 нафар фуқародан ноқонуний равишда 5,6 млн АҚШ доллари жами 45 млн АҚШ долларини олганлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарларнинг Кореяга ишга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлардан 408 минг доллар олганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон мансабдорлар коррупцион схема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг