Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди
Жамият
−
07 Декабрь 27209 1 дақиқа
Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила соат 16:31 да содир бўлган. Эпимарказда сезилиш кучи 3 балл, магнитуда 3,3, чуқурлик 14 километрни ташкил қилган. Зилзила эпимаркази яна Наманган вилоятининг Поп тумани. Эпимарказ Тошкентдан 135 км жанубий-шарқда. Координаталари 40,88 даража шимолий кенглик, 70,74 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Наманган вилоятининг Поп туманида 2-3 балл, 14 км.
- Фарғона вилоятининг Данғара туманида 2 балл, 26 км.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудларда кеча, 6 декабрь куни 2 маротаба зилзила содир бўлганди. Ҳар иккаласининг ҳам эпимаркази Наманган вилоятининг Поп тумани.
Live
Барчаси