Ўзбекистондаги 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони очиқланди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони 461 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан катта бўлган 461 нафар фуқаро бор. Қайд этилишича, узоқ умр кўрувчилар орасида аёллар устунлик қилади – ушбу ёш тоифасидаги пенсионерларнинг қарийб тўртдан уч қисмини аёллар ташкил этади. Уларнинг сони 330 нафар бўлса, 100 ёш ва ундан ошган эркаклар 131 нафарни ташкил қилади.

Мамлакат бўйлаб узоқ умр кўриш географияси нотекис тақсимланган. Энг кўп 100 ёшдан ошган пенсионерлар жанубий ҳудудларда истиқомат қилади. Хусусан, уларнинг сони бўйича етакчи ҳудуд Қашқадарё вилояти бўлиб, бу ерда 73 нафар 100 ёшдан ошган фуқаро рўйхатга олинган. Ундан кейинги ўринда Сурхондарё вилояти туради – бу ҳудудда мазкур ёш тоифасига мансуб 69 нафар пенсионер яшайди.

Тошкент вилоятида 100 ёшдан ошган 41 нафар пенсионер қайд этилган. Энг кам 100 ёшдан ошган пенсионерлар Навоий вилоятида аниқланган – у ерда 100 ёш ва ундан катта бўлган атиги 11 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пенсия ёши босқичма-босқич оширилиши режалашитирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Ўзбекистонда пенсия ислоҳоти лойиҳасида пенсиянинг энг кам ёши эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшгача, аёллар учун 55 ёшдан 58 ёшгача оширилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Хусусан, пенсия ёши ҳар йили ярим йилга оширилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

100 ёш пенсионер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг