Ўзбекистонлик футболчи 27 ёшида вафот этди

Спорт

image

Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари билан танилган футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “HanNews.kz” хабар берди.

Маълумотларга кўра, футболчининг вафоти кутилмаган ҳолда содир бўлган. У сўнгги йилларда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ундан олдин эса “Турон”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ҳамда “Пахтакор” каби клубларда ҳам фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Авилов ўз вақтида Ўзбекистоннинг U-19, У-21 ва У-22 терма жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон чемпионати Ўзбекистонлик футболчи Хушнудбек Авилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг