Ўзбекистонлик гимнастикачилар Жаҳон кубогини 10 та медаль билан якунлади

Спорт

image

Тошкент шаҳри мезбонлик қилган гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Жорий йилнинг 25 апрелидан 28 апрелигача бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 28 апрель кунги баҳсларда Тахмина Икромова халқадаги чиқиши билан энг юқори балл тўплаб, олтин медалга эга чиқди.

Олтин медаль:

Тахмина Икромова (халқа).

Кумуш медаль:

Анастасия Сарансева (халқа);
Анастасия Сарансева (булава);
Тахмина Икромова (тўп);
Тахмина Икромова (тасма).

Бронза медаль:

Гуруҳ машқи (3 тўп ва 2 халқа)
Анастасия Сарансева (тўп); 
Тахинма Икромова (булава).


Мақола муаллифи

Теглар

гимнастика Жаҳон кубоги Тахмина Икромова Анастасия Сарансева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг