Ўзбекистонлик теннисчиларнинг “Australian Open”даги рақиблари аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 15 январь куни “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси – “Australian Open-2026” турнирининг асосий баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси Камилла Раҳимова ҳамда Полина Кудерметова дастлабки босқичда ўз рақибларини билиб олди.

Ўз тарихида 114-маротаба ташкил этилаётган, умумий мукофот жамғармаси рекорд даража – 75 миллион АҚШ долларига етказилган Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги асосий баҳсларида Ўзбекистоннинг биринчи ҳамда учинчи ракеткачиси – Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Қуръа натижасига кўра, Полина Кудерметова испаниялик Гуёмар Де Реалесга қарши қарши кортга чиқади. Агар баҳсда Полина ғалаба қозонган тақдирда, иккинчи даврада даниялик Клара Таусон ёки венгриялик Далма Галфи билан тўқнаш келади.

Камилла Раҳимова эса америкалик Коко Гофф билан кортга чиқади. Ушбу жуфтлик ғолибини иккинчи босқичда америкалик 45 ёшли Винус Уильямс ёки сербиялик Ольга Даниловичга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, “Australian Open-2026” асосий баҳслари жорий йилнинг 18 январь куни бошланади. Мусобақанинг амалдаги ғолибаси америкалик Мэдисон Киз ҳисобланади. У ўтган йилги финалда Арина Соболенкони уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Australian Open-2026” турнири соврин жамғармаси рекорд даражага етганлиги ва умумий мукофот пули 16 фоизга ошиб, 111,5 миллион Австралия доллари (тахминан 75 миллион АҚШ доллари)ни ташкил этиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Катта Дубулға” Камилла Раҳимова Полина Кудерметова “Australian Open-2026”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг