Ўзбекистонлик жангчилар октагонга чиқадиган UFC турнири карди маълум бўлди
Спорт
−
16 Май 5911 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 июль санасида Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC FIght Night турнири учун fight card эълон қилинди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, кечанинг марказий жанги ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер ва нидерландиялик Де Риддерга қарши октагонга кўтарилади.

Шунингдек, ушбу турнирнинг асосий кардида ярим оғир вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Богдан Гуськов ва россиялик Никита Крилов жанг қилади.
Прелим кардда эса Марказий Осиё дербиси. Супер енгил вазн тоифаси вакиллари қозоғистонлик Асу Алмабаев ва ўзбекистонлик Рамазон Темиров ўзаро тўқнаш келади.
Live
Барчаси