Ўзбекистонликлар 8 март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?

Жамият

image

Ўзбекистонликлар март ойида нишонланадиган 8 март Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан 6 кун дам олади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди. 

Унга кўра: 

  • 8 март (шанба) – Халқаро хотин-қизлар куни;
  • 9 март (якшанба) – дам олиш куни;
  • 10 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.

Наврўз муносабати билан:

  • 21 март (жума) – Наврўз байрами;
  • 22 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
  • 23 март (якшанба) – дам олиш куни.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

8 март Наврўз Халқаро хотин-қизлар куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг